Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1924 нафарга етди
апрел 28, 2020 10:20 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра мамлакатда яна 20 нафар фуқаронинг COVID-19га топширган тести мусбат чиқиб мубтало бўлганлар сони 1920 нафардан ошди.
Спутник сайтига кўра, “2020 йил 28 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1924 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистонда ушбу касалликдан устун келганлар сони 892 нафарни ташкил қилмоқда. Хусусан, 27 апрель куни 103 нафар бемор тузалиб кетди. Жиззахда коронавирус билан касалланганлар қолмади. Уч бемор эса вафот этган.
Ёрлиқ