Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари ўринбосарлари иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашди
Ўзбекистон ва Россия бош вазирларининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосарлари видеоконференция орқали икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорилкларни янада кенгайтириш масалаласини муҳокама қилдилар.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Ўзбекистон бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Сардор Умурзоқов ва Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук, видеоконференция жараёнида инвестиция, логистика ва саноат, савдо-тижорат заминасидаги Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликларининг истиқболлари ва ҳозирга ҳолати юзасидан фикр алмашдилар. Ўзбекистон ва Россия масъуллари шунингдек икки мамлакат ўртасидаги кўптомонлама ҳамкорликларни кенгайириш учун лозим потенсиал ва имкониятлар мавжудлигини алоҳида қайд этдилар.Россия давлати Ўзбекистоннинг савдо- иқтисодий муҳим шерикларидан ҳисобланади.
Ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард 600 миллион долларга етди ва бу рақам 2018 чи йилга қараганда 17 фойиз кўпроқдир.