Беларусдан Ўзбекистоннинг 150 нафар фуқароси Тошкентга олиб келинди
май 10, 2020 13:07 Asia/Tashkent
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Беларусдаги вакили Аброржон Раҳмоновга кўра, Беларуснинг Минск шаҳридан 150 нафар Ўзбекистон фуқароси махсус чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди.
Дарё сайтининг хабар қилишича, 10 май куни Uzbekistan Airways томонидан Тошкент–Деҳли–Тошкент ҳаво йўналиши орқали чартер рейс ташкил этилади. Шунингдек, 10 май куни Тошкент—Сеул—Тошкент йўналишида чартер рейс қўйилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 7 май кунги видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонга қайта олмаган 11 мингга яқин хориждаги ватандошларни Россия, Туркия, Дубай ва бошқа жойлардан олиб келинишини айтган эди.
Ёрлиқ