2636 нафар ўзбекистонликда коронавирус инфекцияси аниқланган
(last modified Thu, 14 May 2020 10:46:57 GMT )
май 14, 2020 15:46 Asia/Tashkent
  •  2636 нафар ўзбекистонликда коронавирус инфекцияси аниқланган

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 14 май соат 15:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сонини 16 кишига ошиб, 2620 нафарга етганини маълум этди.

Ўзбекистонда 16 нафар янги касалланиш ҳолатининг 6 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 10 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Қозоғистондан келган.

Даволанаётган 489 нафар бемордан 11 нафарини оғир аҳволда  эканлиги айтилади.

Аввалроқ, 14 май соат 10:00 ҳолатига кўра жами касалланиш ҳолатлари сони 2620 тага етгани, даволанишда бўлган жами 533 нафар беморнинг 11 нафари оғир аҳволда эканлиги маълум қилинган.