Сардобадаги фалокат оқибатида 6 киши вафот этгани аниқланди
(last modified Sat, 16 May 2020 11:38:37 GMT )
май 16, 2020 16:38 Asia/Tashkent
  • Сардобадаги фалокат оқибатида 6 киши вафот этгани аниқланди

Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти Сардоба сув омбори деворининг ёрилиши натижасида юз берган фалокат оқибатида 6 киши — 2 нафар аёл, 4 нафар эркак ҳалок бўлган, бир киши бедерак йўқлгани маълум бўлди.

Аввалроқ фалокат оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани ва бир киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар қилинганди.

Шунингдек, сув тошқини ҳақида аҳолини огоҳлантириш ва эвакуация қилиш чоғида Миллий гвардиянинг уч нафар ходимини кучли оқим кетган. Улардан бири тирик ҳолда топилгани, бири яна бир нафари бедарак йўқолгани аниқланди.

Дарё сайтига кўра, Ўзбекистон Фавқулодда вазият туфайли Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган, ҳодиса оқибатида камида 56 киши турли даражада  тан жароҳати олинган ва тошқин зонасида қолиб кетган юзлаб одамлар нажот берилган.

Шавкат Мирзиёев 15 май куни сардобаликлар билан учрашувда сув тошқини оқибатида зарар кўрган уйлар давлат томонидан бепул таъмирлаб берилиши, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолишини маълум қилиб, шу куни сув тошқинидан жабр кўрган 4,5 мингдан ортиқ хонадон эгаларига 40 миллион сўмлик моддий ёрдам сертификати, маиший техника тўплами учун сертификат ва ичида пул маблағи бўлган банк карточкалари  эълон этган.

Ёрлиқ