май 17, 2020 11:36 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда  2741 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Ўзбекистонда 17 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 кишига ошиб, 2741 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.

Даволанаётган 517 нафар бемордан 7 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир деб хабар тарқатган дарё сайти..

«Шифокорларимиз томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», дейилади Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабабрида.

Аввалроқ 16 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2738 кишига етгани ҳақида маълум этилганди.

Ёрлиқ