ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда газ қазиб чиқаришни камайтирган
(last modified Sat, 06 Jun 2020 10:04:25 GMT )
июн 06, 2020 15:04 Asia/Tashkent
  • ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда газ қазиб чиқаришни камайтирган

Россиянинг ЛУКОЙЛ компанияси прогнозларига кўра, Хитойнинг газга нисбатан талабининг пайсайгани бу йили компаниянинг Ўзбекистонда газ ишлаб чиқариши икки баробарга қисқаради ва 7 млрд кубометрни ташкил этади.

Компания ҳисоботига таяниб, Фергана сайтининг хабар қилишича, ЛУКОЙЛ республикада февраль ойидан ишлаб чиқариш қувватининг 40 фоизи даражасида газ ишлаб чиқаришни камайтирган. Жорий йилнинг уч ойи ичида россияликлар Ўзбекистонда 2,8 млрд кубометр газ ишлаб чиққан. Таққос учун, бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даври ва тўртинчи кварталида 3,8 млрд куб.м ташкил этганди.

ЛУКОЙЛ президентининг корпоратив ривожланиш ва инвесторлар билан ишлай бўйича ўринбосари Павел Ждановнинг таъкидлашича, компания йил сўнггига қадар республикада 7 млрд кубометр газ ишлаб чиқаради. Бироқ, у тушкун воқелик давом этмасдан, зангори оловни қазиб чиқариш ишлари фаоллашига умид билдиради. Топ-менеджер, шунингдек, лойиҳага ажратилган $9,9 млрд маблағнинг $8 миллиардга яқини ўзлаштирилганини қўшимча қилди.

ЛУКОЙЛ 2004 йилдан бери Ўзбекистонда «Қандим-Хавзак-Шоди» и «Жануби-Ғарбий Ҳисор» лойиҳаларида иштирок этиб келади. Компания йилига 14,5 млрд куб метр газ ишлаб чиқаради, маҳсулотнинг асосий қисми экспортга юборилади, асосан Хитойга. 2020 йили Ўзбекистонда газ қазиб чиқиш хажмини 16 млрд кубметрга етказиш режалаштирилган.

Ёрлиқ