июн 16, 2020 10:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5293 кишини ташкил этди

16 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5293 (+30) нафарни ташкил этганини Ўзбекистон ССВ хабар қилган.

Ўзбекистон ССВга таяниб Кун сайтининг хабар қилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 15 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 4 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилоятида хориждан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

 Айни пайтда республикада 4019 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.

 Ҳозирда мамлакатда 1255 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ёрлиқ