COVID-19га чалинган бемор жасади шифохонада нега 15 соат қолди?
(last modified Fri, 03 Jul 2020 06:33:48 GMT )
июл 03, 2020 11:33 Asia/Tashkent
  • COVID-19га чалинган бемор жасади шифохонада нега 15 соат қолди?

Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати : Коронавирусдан вафот этган бемор мурдаси 15 соат шифохона ичида турди"

Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли С.Ҳ. шу йилнинг 29 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли шифокорга кеч мурожаат қилган. Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимига икки томонлама ўткир пневмония оғир даражаси, юрак ва нафас етишмовчилиги ва қандли диабет оғир кечиши ташхиси билан ётқизилган.

Бемор реанимация бўлимига оғир аҳволда "Тез тиббий ёрдам" машинасида олиб келинган. У ва яқинлари "Тез тиббий ёрдам" шифокорига Тошкент вилоятига бориб келишганини айтишмаган.

Бемор қандли диабет касаллиги билан оғриганлигини маълум қилганлиги сабабли юқумли касалликлар шифохонасига эмас, зудлик билан реанимацион муолажа кўрсатиш мақсадида уни жонлантириш бўлимига келтирилган. Навбатчи шифокор томонидан инфекционист чақиртирилган. Мутахассислар COVID-19га гумон қилганлиги сабабли бемордан суртма олинган ва вилоят вирусология лабароториясига юборилган. Бемор дарҳол изоляция қилиниб, даволаш жараёнига жалб этилган.

Мутахассислар томонидан стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор 2020 йил 30 июнь куни ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган. Ундан олинган суртма республика вирусология лабораториясида такрорий COVID-19 таҳлилидан ўтказилган ва мусбат натижа аниқланган.

Ўлим қайд этилганидан сўнг марҳум барча санитария қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда дафн этилган. У билан мулоқотда бўлганларнинг барчаси карантин назоратига олинган.