Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони деярли 9400 нафарга етди
(last modified Sat, 04 Jul 2020 05:04:42 GMT )
июл 04, 2020 10:04 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони деярли 9400 нафарга етди

Ўзбекистонда 3 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, яна 70 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалланганларнинг умумий сони 9396 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

20 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида;

19 таси Тошкент вилоятида;

14 таси Самарқанд вилоятида;

9 таси Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;

5 таси Андижон вилоятида ва 3 таси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Аввал Ўзбекистонда 3 июль 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 121 кишига кўпайиб, умумий касалланганлар сони 9199 нафарга етгани  соат 17:00 ҳолатига кўра эса коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 127 кишига кўпайиб, 9326 нафарни ташкил қилгани ҳақида хабарлар берилган. Шу тариқа 3 июлда жами 318 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

3 июль кун давомида дастлаб 127 нафар (Тошкент шаҳри ва вилоятида 122 нафар, Наманганда 5 нафар), кейинроқ кейинчалик 90 нафар (барчаси Тошкент шаҳри ва вилоятида), жами 217 киши коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, соғайиш кўрсаткичи бўйича янги кунлик рекорд ўрнатилгани хабар қилинган. Тузалганларнинг умумий сони 6251 нафарга (66 фоиз) етган.

Ўзбекистонда 15 мартдан шу пайтга қадар 29 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этган. 28 ва 29-ўлим ҳолатларининг (59 ёшли эркак ва 77 ёшли аёл ) қайд этилгани 3 июль куни эълон қилинди.

Ёрлиқ