июл 11, 2020 10:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12 минг  206 нафардан ошди

Ўзбекистонда 11 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 179 кишига кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 12 206 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланганларнинг

126 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;

30 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида;

14 нафари Қорақалпоғистонда (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида);

9 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 7530 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган. Эпидемия бошланганидан бери касаллик оқибатида вафот этган беморлар сони эса 55 нафарга етган.

Ҳозирда мамлакатда 4621 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ёрлиқ