Ўзбекистон – Қозоғистон демаркацион комссиялари учрашуви бўлиб ўтди
сентябр 26, 2016 13:45 Asia/Tashkent
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукумат делегацияларининг навбатдаги мажлисига таёргарлик кўришнинг амалий масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Олма-Отада 21-25 сентябр кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистон демаркацион комиссиясининг ишчи гуруҳи учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги.
Бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукумат делегацияларининг навбатдаги мажлисига таёргарлик кўришнинг амалий масалалари кўриб чиқилди. Эслатиб ўтамиз, Қўшма комиссиянинг олдинги учрашуви Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 2016 йилнинг 25-29 апрелида бўлиб ўтган эди.