Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 30 197 кишига етди
Ўзбекистонда 9 август соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони расман 30 197 кишига етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, сўнгги 11 соат ичида 279 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган
Дарё сайтига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг
142 таси Тошкент шаҳрида,
133 таси Тошкент вилоятида,
4 таси Қорақалпоғистонда
аниқланган. Ушбу 279 та ҳолатнинг бари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилган.
«Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли Қ.Я. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 62 ёшли С.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди», — дейилади ССВ ахборотида; шу тариқаси, ССВ ҳисоби бўйича Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 190 нафарга етди.