Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 34 минг 17тага етди
(last modified Sat, 15 Aug 2020 06:08:09 GMT )
август 15, 2020 11:08 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 34 минг 17тага етди

Ўзбекистонда 14 август куни 694та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 34 минг 17тага етди. Бугун шунингдек, 1448 бемор тузалди, 5 бемор вафот этди.

Кун сайтининг хабар қилишича, 14 август куни республиканинг 12 ҳудудида янги ҳолатлар қайд этилган. 

Қаторасига саккизинчи кун кунлик ўсиш ҳолати 700тадан кам бўлмоқда.

Янги ҳолатлар (+694)

Ўртасарой карантин марказидагилар орасида (хориждан келганлар) 27 ҳолат;

Тана ҳарорати кўтарилгани сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида:

Тошкент шаҳрида 406 ҳолат;

Тошкент вилоятида 127 ҳолат;

Самарқанд вилоятида 35 ҳолат;

Тошкент вилоятида 32 ҳолат;

Наманган вилоятида 12 ҳолат;

Қашқадарё вилоятида 14 ҳолат;

Хоразм вилоятида 12 ҳолат;

Сирдарё вилоятида 10 ҳолат;

Андижон вилоятида 8 ҳолат;

Навоий вилоятида 6 ҳолат;

Фарғона вилоятида 5 ҳолат;

Қорақалпоғистонда 2 ҳолат;

Тузалганлар (+1448)Бугун республиканинг 10 ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1448 нафари соғайди ва жами тузалганлар сони 28 минг 661 нафарга етди.

Ўлим ҳолатлари (+5)Бугун 5 ўлим қайд этилди ва расмий статистикага кўра жами ўлим ҳолатлари сони 221тага етди.

Ёрлиқ