Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 38 946 нафарга етди /
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i54217-Ўзбекистонда_коронавирус_билан_касалланганлар_сони_38_946_нафарга_етди
ЎЗбекистон 22 -23 август соат 23:00 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 414 та ҳолат қайд этилди
(last modified 2020-08-24T08:54:57+00:00 )
август 24, 2020 09:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 38 946 нафарга етди /

ЎЗбекистон 22 -23 август соат 23:00 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 414 та ҳолат қайд этилди

Дарё сайтига кўра, бу август ойидаги энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Бир кун аввал 458 кишида коронавирус аниқланганди. 21 августда коронавирус юқтириб олиш бўйича 381 та ҳолат аниқланиб, 1,5 ой ичидаги энг паст кўрсаткичдир.

Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 38 946 нафарга етди

Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 273 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 282 нафарни ташкил этмоқда. 

23 август куни Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 411 нафари соғайди. Даволаниш кўрсаткичи эса 89 фоизни ташкил этмоқда. Охирги 21 кун ичида илк марта бир кунда соғайганлар сони кунлик касалланиш кўрсаткичидан паст бўлди.