Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 40 720 нафарга етди
(last modified Fri, 28 Aug 2020 15:21:56 GMT )
август 28, 2020 20:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 40 720 нафарга етди

2020 йил 28 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 720 (+107) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 85 нафари Тошкент шаҳрида, 13 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмалиқ шаҳрида яшаган 74 ёшли Р.У. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 56 ёшли С.У. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар  673 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 37 873 нафарга (93 фоиз) етди.

Ҳозирда Ӯзбекистонда 2 545 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Ёрлиқ