Ўзбекистон Афғонистонга 10 йил муддатга электр энергиясини етказиб беради
(last modified Sat, 29 Aug 2020 10:54:38 GMT )
август 29, 2020 15:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистонга 10 йил муддатга электр энергиясини етказиб беради

Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг чуқурлашуви Марказий Осиёда барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

2020 йил 28 август куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан учрашув ўтказди деб хабар тарқатган кун.уз.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига биноан, учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт ва логистика ҳамкорлигининг долзарб масалалари, шунингдек, Афғонистонда энергетика, темир йўллар қурилиши, савдо ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

“Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линияси қурилишини жадаллаштириш ва тегишли битим лойиҳаси устида ишлаш, шунингдек, Халқаро автотранспорт бўйича битим лойиҳасини имзолашга тайёрлаш доирасида эксперт музокараларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Темир йўл транспорти соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали транспорт йўлакларини ривожлантиришда ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat компанияси (DABS) ўртасида 10 йил муддатга электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди, дейилади хабарда.

 

Ёрлиқ