Ўзбекистон Тожикистонга газ экспортини вақтинча тўхтатди
(last modified Sat, 05 Sep 2020 04:54:13 GMT )
сентябр 05, 2020 09:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Тожикистонга газ экспортини вақтинча тўхтатди

Ўзбекистон йил охирига қадар Тожикистонга суюлтирилган табиий газ етказиб беришни тўхтатди

Спутник сайтининг хабар қилишича, Тожикистонга қўшни республика Монополияга қарши кураш қўмитаси раиси Абдулмаджид Муминзода айни дамда Қозоғистон ҳам сентябр охирига қадар Тожикистонга газ етказиб беришни тўхтатган.

Тожикистон Монополияга қарши кураш қўмитаси хабарига кўра, Тожикистон табиий газни асосан Қозоғистондан сотиб олади (92,3 %) ва бироз Ўзбекистондан (7,4%). Шунингдек Россиядан ҳам истеъмолнинг 1%дан кам миқдорда табиий газ сотиб олинади. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг январ ойида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2025 йилга келиб Ўзбекистон табиий газ экспортини бутунлай тўхтатади. Қазиб олинаётган барча гар республика ичида қайта ишланади, деган эди. 

Шунингдек, "Ўзтрансгаза" раҳбари Улугбек Сайидов ҳам табиий газдан биринчи навбатда Республика ички бозорида юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиш афзаллигини айтиб ўтган эди.

 

Ёрлиқ