Россия бир миллиондан ортиқ ўзбекистонлик мигрантни амнистия қилади-ми?
(last modified Thu, 17 Sep 2020 04:55:16 GMT )
сентябр 17, 2020 09:55 Asia/Tashkent
  • Россия бир миллиондан ортиқ ўзбекистонлик мигрантни амнистия қилади-ми?

Ўзбекистон давлати Россияга кириши тақиқланган ёки айни вақтда ушбу мамлакат ҳудудида тақиққа тушишидан қўрқиб миграция хизматларидан яшириниб юрган юз минглаб фуқароларининг амнистия қилинишига эришишга ҳаракат қилмоқда.

Ўзбекистогн ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи биринчи ўринбосари Давлатназар Матрасуловнинг маълум қилишича, Россияда тақиққа тушиб қолиш эҳтимолидан қочиб юрган, яъни рўйхатда турмаган 600 минг нафар фуқаролар бор. Ўтган йиллар давомида яна 421 минг нафар ўзбекистонлик тақиққа учрагани учун Ўзбекистонга қайтиб келган.

“Куни кеча Россия Федерациясига кетган ишчи гуруҳимизнинг кун тартибидаги энг долзарб масалалардан бири – айнан шу фуқароларга амнистия эълон қилинишига эришиш ҳисобланади. Амнистия эълон қилинадиган бўлса, хориждаги фуқаролар жаримасиз, ҳеч қандай маъмурий жазо қўлланмаган ҳолда Ўзбекистонга қайтиб келиш ҳуқуқига эга бўлади. 421 минг киши тақиққа тушиб, бу давлатга кира олмай юрган бўлса, улар ишлаш учун яна хорижга чиқиш имкониятига эга бўлади”, - деди Давлатназар Матрасулов.

Бош вазир маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш бўйича чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида 16—29 сентябрь кунлари Россияда бўлади. Ташриф чоғида Россия Ички ишлар вазирлиги вакиллари ҳам учрашув ўтказиш режалаштирилган. 

Ёрлиқ