Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 56 068 нафарга етди
(last modified Tue, 29 Sep 2020 06:08:02 GMT )
сентябр 29, 2020 11:08 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони  56 068  нафарга етди

29 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 068 (+190) нафарни ташкил этганини Ўзбекистон ССВ хабар қилган.

Ўзбекистон ССВга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 120 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Фарғона вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди df ўлганлар сони 463 кишига етди.

Айни пайтда юртимизда 52 466 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 139 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

Ёрлиқ