Ўзбекистонда Covid-19 билан касалланганлар сони 59,5 мингдан ошди
октябр 07, 2020 12:13 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 59 579 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатлари республиканинг олтита ҳудуди: Тошкент шаҳри, Фарғона, Тошкент, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган декб хабар бермоқда Спутник сайти.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Ўзбекистонда 56 165 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Дунёда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 36 миллиондан ошди. Бир миллиондан зиёд инсон вирус қурбонига айланган.
Ёрлиқ