Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Қирғизистондаги вазиятни муҳокама қилишди
(last modified Thu, 08 Oct 2020 05:58:46 GMT )
октябр 08, 2020 10:58 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев  ва Қосим-Жўмарт Тўқаев  Қирғизистондаги вазиятни муҳокама қилишди

Кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев телефон орқали суҳбатида Қирғизистондаги вазият ушбу мамлакат конституцияси ва миллий қонунчилиги нормаларига мувофиқ тез фурсатда барқарорлашишига умид билдиришди.

Давлат раҳбарлари кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, ишонч ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди деб хабар берган Дарё сайти..

Коронавирус тарқалиши оқибатларини тез фурсатда енгиб ўтиш мақсадида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари даражасида яқиндан мувофиқлашув ва фаол алмашинувлар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Суҳбатда товар айирбошлаш кўрсаткичларини оширишга қаратилган қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш, тадбиркорлар ва ҳудудларнинг янги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали кооперацияни кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор берилди.