Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар расмий сони 60000 нафардан ошди
(last modified Fri, 09 Oct 2020 10:09:58 GMT )
октябр 09, 2020 15:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар расмий сони 60000 нафардан ошди

2020 йил 9 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 233 (+111) нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

 - 54 нафари Тошкент шаҳрида, 

- 15 нафари Жиззах вилоятида,

 - 12 нафари Қашқадарё вилоятида,

 - 10 нафари Фарғона вилоятида,

 - 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 

- 5 нафари Наманган вилоятида, 

- 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 

- 2 нафари Тошкент вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ӯзбекистонда 56 976 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатда 2 760 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.