октябр 17, 2020 13:02 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев: Ўзбекистон давлати Эрон билан ўзаро ҳамкорлик имкониятаридан фойдаланмоқчи

Ўзбекистон президенти Эрон ислом жумҳуриятининг янги тайинланган элчиси билан учрашганида Тошкент ҳукумати Теҳрон билан ўзаро ҳамкрликлар имкониятларидан фойдаланишни назарга тутган дея айтди.

Эрон ислом жумҳуриятининг, Тошкентдаги энг элчиси катта бир маросимда ишонч ёрлиғини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга топширди.

Маросимда шунингдек БААнинг янги элчиси Саъид Ал-Комзий, Украинанинг янги элчиси Николай Дорошенко, Италиянинг янги элчиси Аугустино Пини, Покистоннинг янги элчиси Саъид Али Асад Гилоний ва Ҳиндистоннинг янги элчиси Маниша Проҳат ҳам иштирок этдилар.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу маросимда  чет эл элчиларини ўз фаоятларини бошлашни билан табриклаб, Тошкент давлати Теҳрон билан ўзаро ҳамкорликларини янада кенгайтириш ва имкониятларидан фойдаланиш пайидадир дея айтди.

У ўз сўзларида, Ўзбекистон ва Эрон ислом жумҳурияти президентлари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратишлари зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон президенти  шунингдек,  ҳозирги вақтда, савдо алмашинувини ошириш, саноат ва қишлоқ хўжалигидаги кооператив лойиҳаларни амалга ошириш, Эрон портлари орқали юк ташишни ташкил этиш учун ҳар доимгидан ҳам долзарб масаладир деб қўшимча қилди.

Ўзбекистон президенти, янги элчиларнинг профессионал тажрибаси ва билимлари уларга дўстлик муносабатлари ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича дипломатик вазифаларини мувфаққиятли бажаришга ёрдам берига умид қилишини билдирди.

Хорижий элчилар ҳам, Ўзбекистон президентига самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, халқаро манфаатлари йўлида ҳукуматлараро муносабаларни янада ривожлантириш мақсадида қўлларидан келган барча саъй ҳаракатлари қилишларини маълум этдилар.

 

Ёрлиқ