Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 63 430 нафарга етди
(last modified Mon, 19 Oct 2020 05:47:20 GMT )
октябр 19, 2020 10:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 63 430 нафарга етди

Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 127 кишида коронавирус аниқланиши билан жами беморлар сони 63 430 нафарга етганини мамлакат ССВ хабар қилди.

Ўзбекистонда янги касалланганларнинг 30 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Самарқанд вилоятида, 15 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, 10 нафари Жиззах вилоятида, 9 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 7 нафари Тошкент вилоятида, 7 нафари Хоразм вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 529 нафарга етди.

Шу пайтга қадар 60 401 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 500 нафар бемор даволанмоқда.