октябр 23, 2020 16:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон авиакомпанияси  Япония йўналиши бўйича парвозларни амалга оширади

Uzbekistan Airways 2–3 ноябрь кунлари Тошкент—Токио—Тошкент йўналишида қатновни амалга оширади. Бу ҳақда компания томонидан маълум қилинди.

Парвоз жадвалига кўра, Тошкентдан 2 ноябрь куни соат 22:05 да учадиган самолёт 3 ноябрь куни соат 09:40 да Токиога етиб боради. Токио—Тошкент йўналишидаги парвозни амалга оширадиган самолёт 3 ноябрь куни соат 11:05 да ҳавога кўтарилади ва Тошкентга соат 16:10 да қўнади.

Авиачипталарни Uzbekistan Airways Sales филиалидан, авиакомпаниянинг сайтидан, шунингдек, Uzbekistan Airways АЖнинг сотувлар бўйича агентлари офисларидан сотиб олиш мумкин.

Ёрлиқ