Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 65 577 нафарга етди
Бир сутка давомида 189 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 577 нафарни ташкил қилганини Спутник сайти хабар қилган.
Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг: 89 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугуннинг ўзида 127 нафар бемор тузалди. Ўзбекистон республикаси бўйлаб жами соғайганлар сони 62 742 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.
Айни пайтда 2 283 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.
Ўзбекистонда жами 552 киши пандемия қурбони бўлди