Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазири ўринбосарини қабул қилди
(last modified Tue, 03 Nov 2020 06:06:28 GMT )
ноябр 03, 2020 11:06 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари учрашдилар
    Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари учрашдилар

Кеча Тошкентда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги ушбу мамлакат ҳукумати делегацияси вакиллари учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда олий ва юқори даражада эришилган келишувларнинг жорий ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди деб хабар қилган Дарё сайти.

Яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, тиббиёт, таълим, транспорт ва логистика соҳалари бўйича янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Аввалроқ Абдулла Арипов Россия бош вазири билан икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари бошчилигидаги қўшма комиссия мажлисига тайёргарликни кўриб чиққанди.

Ёрлиқ