ноябр 06, 2020 13:32 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 68 минг кишидан ошди
    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 68 минг кишидан ошди

Ўзбекистонда бир сутка давомида 164 кишида коронавирус аниқланиши билан коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 009 нафарни ташкил қилмоқда

Ўзбекистон ССВ га  таяниб Спутник сайтининг хабарига  кўра, янги касалланиш ҳолатларининг: 68 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугуннинг ўзида 142 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 65 254 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 176 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 579 киши пандемия қурбони бўлди.

 

Ёрлиқ