ноябр 07, 2020 12:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 68 минг 367 кишига етди
    Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 68 минг 367 кишига етди

Бир сутка давомида 163 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 367 нафарни ташкил қилганини Спутник сайти хабар қилган.

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг: 70 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугуннинг ўзида 144 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 65 477 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 167 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистонда жами 581 киши пандемия қурбони бўлди.

 

Ёрлиқ