Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида: Афғонистонга кўмак бериш бўйича режани қабул қилиш зарур
Шавкат Мирзиёев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган мажлисида сўзлаган нутқида, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва коронавирус пандемияси сабабли юзага келган пасайишдан кейин ташкилот мамлакатларининг иқтисодиётини тиклашга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурди
«Бизнинг асосий мақсадимиз савдо ва иқтисодий алоқаларни, ишлаб чиқариш кооперацияларини жонлантириш. Аминманки, ушбу мақсадга эришишнинг энг самарали усули инқирозга қарши дастурларни бирга амалга ошириш, ўзаро савдо-сотиқдаги тўсиқларни йўқ қилиш ва божхона талабларини соддалаштиришдир», — деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон Президентининг қайд этишича, пандемия шароитида ташкилот доирасидаги алоқалар савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича ШҲТнинг асосий режаси бўлиши керак деб келтирган Дарё.уз сайти..
бугун Афғонистонда узоқ кутилган тинчликка эришиш бўйича тарихий имкониятни қўлдан бой бермаслик ҳар қачонгидан ҳам муҳим ҳисобланади. Ушбу мамлакатдаги хавфсизлик ва тинчлик масаласига бутун ШҲТ минтақасининг барқарорлиги ва иқтисодий тараққиётини таъминлашнинг муҳим таркибий қисми сифатида қаралиши лозим.
халқаро ҳамжамият, жумладан, ШҲТ давлатларининг саъй-ҳаракатлари туфайли Афғонистонда низони тинч йўл билан бартараф этишда умидбахш истиқболлар кўринмоқда. Тинчликка эришиш, Афғонистон халқига иқтисодий ёрдам кўрсатиш йўлидаги ижобий интилишларни қўллаб-қувватлаш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳим аҳамиятга эга.
«Ишончим комил, Афғонистоннинг минтақавий савдо-иқтисодий жараёнларга жалб этилиши ҳам ушбу мамлакатнинг тинч ва барқарор тараққиётига хизмат қилади.
Шу муносабат билан, ‘ШҲТ—Афғонистон’ мулоқот гуруҳи доирасида Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш юзасидан амалий чора-тадбирлар режасини тез фурсатда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш тарафдоримиз»
Афғонистонга унинг Марказий ва Жанубий Осиёни боғлаб турувчи кўприк сифатидаги тарихий ролини қайтаришга хизмат қиладиган транспорт йўлакларини барпо этиш ташаббуслари ШҲТнинг барча мамлакатлари учун янги истиқболлар очади.
Мирзиёев шунингдек Тоғли Қорабоғда ўт очиш тўлиқ тўхтатилганини олқишлашини маълум қилди
«Тоғли Қорабоғ можароси ҳудудидаги ўт очиш ва барча ҳарбий ҳаракатларни бутунлай тўхтатиш тўғрисида Россия Федерациясининг фаол кўмагида эришилган келишувларни олқишлаймиз. Ушбу ҳудудда тинч ҳаёт ва барқарорлик тез фурсатда тикланишига умид билдирамиз», деган Ўзбекистон раҳбари.