Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 095
(last modified Wed, 11 Nov 2020 06:08:09 GMT )
ноябр 11, 2020 11:08 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 588 кишига етди
    Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 588 кишига етди

Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Ўтган бир сутка давомида 150 кишида коронавирус аниқланиши билан, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони69 095 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 66 нафари Тошкент шаҳрида, 2 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугуннинг ўзида 141 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 66 335 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 172 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 588 киши пандемия қурбони бўлди.

10 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган мажлисида иштирок этди.