ноябр 11, 2020 14:04 Asia/Tashkent
  • Абдулла Абдулла Тошкентга келди
    Абдулла Абдулла Тошкентга келди

Бугун Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раиси Абдулла Абдулла билан учрашиб мулот қилди.

Ўзбекистон ТИВ хаарига таяниб Кун сайтининг хабарқилишича, суҳбат чоғида турли соҳалардаги кўп қиррали Ўзбекистон-Афғонистон муносабатлари ҳолати ва уларни янада фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Транспорт, логистика, энергетика, савдо ва таълим соҳаларида инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш орқали икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистонда тез орада тинчлик ва барқарорликка эришиш учун мазкур мамлакатни Марказий Осиёдаги интеграция жараёнларига жалб қилишни жадаллаштиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

Ёрлиқ