Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинаси 5000 нафар ўзбек кўнгиллиларида синовдан ўтказилади
(last modified Mon, 16 Nov 2020 10:54:30 GMT )
ноябр 16, 2020 15:54 Asia/Tashkent
  • Коронавирусга қарши  вакцина 5000 нафар ўзбек кўнгиллиларида синовдан ўтказилади
    Коронавирусга қарши вакцина 5000 нафар ўзбек кўнгиллиларида синовдан ўтказилади

Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина 5 минг нафар ўзбекистонлик кўнгиллиларда синовдан ўтказилиши кутилмоқда.

СИ ТИ ЖИ ЭН хабарига кўра, Хитойнинг "Covid 19"  вакцинаси Ўзбекистонда синовларнинг сўнгги босқичига ўтишга тайёр. 

Яқинда Ўзбекистон давлати ОАВга коронавирус учун Хитойда ишлаб чиқарилган вакцинани уч босқичли синовдан ўтказаётганини айтди.

Хитойда ишлаб чиқарилган вакцинанинг Ўзбекистонда синовдан ўтказилиши билан Хитой вакцинаси учун бешинчи номзод хориждаги инсон синовларининг сўнгги босқичга киради.

Ўзбекистон Иновацион ривожланиш вазирлиги, кўнгиллилар 18 ёшдан 59 ёшгача ва саккизта тиббий кўрикдан ўтган, ушбу босқичда эмлаш 5 минг нафар кўнгиллиларда берилади ва улар бир йил давомида назорат қилинади.

Экспериментал вакцина Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical томонидан ишлаб чиқарилган.

Иштирокчиларни назорат қилиш ва шифокорларни ўқитиш учун бир неча хитойлик мутахассислар Ўзбекистонга юборилган.

Ўзбекистон томонидан Jifey Longkom маҳсулотидан ташқари Хитойнинг Sinopharm ва Россиянинг Sputnik V компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган яна иккита вакцинани синовдан ўтказмоқда.