Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 9-15 ноябр кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Ўзбекистон президенти Афғонистон Ислом Республикаси Миллий ярашув олий кенгаши раисини қабул қилди.
- Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан телефон суҳбатида нималар ҳақида гаплашишди?
- Абдулазиз Комилов Швеция ташқи ишлар вазири Энн Линде билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.
- Абдулла Абдулла: Афғонистонда тинчлик ўрнатишда Ўзбекистон катта рол ўйнамоқда.
- Ўзбекистон ва Қозоғистон қирғиз халқига инсонпарварлик ёрдам и кўрсатишга келишиб олишди.
- БАА Ўзбекистонга иқтисодий лойиҳаларига устуворлик беришни таклиф қилди.
- Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди.
- Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 11,1 фоизга тушган.
- Гулнора Каримованинг коронавирусга чалингани ростми?
- Ўн ой давомида Ўзбекистонга 568 нафар фуқаро жасади олиб келинди.
- Ўзбекистон исломий ҳаракатининг етакчиси ўлдирилди.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев мамлакатида амалий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Миллий ярашув олий кенгаши раиси Абдулла Абдуллани қабул қилди.
Ўзбекистон президенти ва Афғонистон Миллий ярашув олий кенгаши раиси учрашувида икки томонлама ҳамкорлик ҳамда Афғонистондаги можарони тинч йўл билан ҳал этишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди деб хабар қилган Кун сайти.
Давлат раҳбари кейинги йилларда Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларини ривожлантиришда эришилган суръатни катта мамнуният билан таъкидлади. Амалий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, транспорт ва логистика, энергетика, таълим ва бошқа муҳим йўналишларда устувор лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлар алоҳида қайд этилди.
Ўзбекистон Афғонистонда минтақавий аҳамиятдаги инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр экани таъкидланди.
Абдулла Абдулла самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистоннинг афғонлараро тинчлик музокараларини бошлашга ҳамда халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича фаолиятини бирлаштиришга хизмат қилган саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.
Х Х Х
Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 13 ноябрь кунидан бошлаб доллар курси ошди, дея хабар бермоқда Spot.
Маълум қилинишича, бир қатор банкларда доллар олиш 10 360–10 390 сўмдан, сотиш 10 430 сўмдан таклиф этилмоқда. Сўнгги марта банкларда доллар курси 3 ноябрда 10 410 сўмгача кўтарилганди.
Аввалроқ Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилганди. Ушбу алмашув курслари 10 ноябрь кунидан кучга кирди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,02 сўмга ошган ва бир доллар 10 378,88 сўмни ташкил қилди.
Х Х Х
Ўзбекистонда ишсизлик даражаси камайгани рост-ми?
Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 11,1 фоизни ташкил этиб, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 2,1 фоизга камайганини Меҳнат.уз сайти хабар қилган.
Меҳнат.уз сайти хабаригакўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида меҳнат ресурслари сони 19 121,3 минг кишини ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 100,7 фоизга ёки 135,5 минг кишига ошган.
Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13 205,2 минг кишини ташкил этиб, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 3,7 фоизга (468,5 минг кишига) ошган.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг расмий секторида банд аҳоли сони 5 673,8 минг кишини ташкил қилиб, январь-июнь ойларига нисбатан 1,7 фоизга ёки 92,6 минг кишига ошди.
Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5 618,8 минг кишини ташкил этиб, жорий йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 9,9 фоиз ёки 504,2 минг кишига ортган. Бу асосан республикадан ташқарига ишлаш учун чиқадиган меҳнат мигрантларининг ички меҳнат бозорига қайтиб келиши ҳамда мавсумий ишлар қишлоқ хўжалигида банд бўлганларнинг ортиши эвазига юзага келган.
Х Х Х
ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умида Абдуллаева қамоқда жазосини ўтаётган Гулнора Каримованинг коронавирусга чалингани борасида хабарлар асоссиз эканини билдирган.
Абдуллаева бу ҳақида 12 ноябрь куни Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан ўтказилган матбуот анжумани давомида гапирган.
Октябрь ойида Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова ўзининг Instagram саҳифасида Зангиотадаги аёллар колониясида сақланаётган онасининг коронавирус юқтириб олган бўлиши мумкинлиги, аҳволи оғирлиги, аммо президент администрациядан келган буйруқ асосида колония раҳбарияти маҳкумага тиббий ёрдам бермаётганини иддао қилган эди.
Колония бошлиғи Гулрух Каримова 22 октябрь куни Би-би-сига бу хабарларни на рад этган, на тасдиқлаган эди.
Шунингдек, 12 ноябрь куни ўтган матбуот анжуманида Сенат раиси Танзила Норбоева ҳам Каримова борасида фикр билдирган.
"Гендер тенглиги ҳақида гапиряпмиз — аёлми, эркакми, жиноят қилса, тенг жавоб бериши керак", деган Норбоева.
Х Х Х
Афғонистон Мудофаа вазирлиги бу мамлакатнинг Форёб минтақасида Ўзбекистон Исломий ҳаракати террорчи гуруҳининг етакчисини ўлдирилганини эълон қилди.
Афғонистон хавфсизик кучлари томонидан Форёб вилоятиниг Ғўрмоч туманидаги Ҳожи Саид Гул қишлоғининг Кўтал бабр ҳудудида ўтказилган операрциясида Ўзбекистон Исломий ҳаракати етакчиси Азиз Юлдош ўлдирилди.
Афғонистон хавфсизлик хизматининг сўзларига кўра, операцияда Азиз Юлдошнинг ўғли Ҳикмат номли шахс ҳам яраланган.
Азиз Юлдош террорчилик ҳааркатлар Афғонистон фуқароларини ўлдириш жаарёнида бу мамлакатнинг турли вилоятларида айниқса Форёбда қатнашган.
Бу гуруҳ раҳбари Тоҳир Юлдош Покистонда ўлдирилганди.
Ўзбекистон Исломий ҳаракати 1998 йилда ташкил этилганди.
Хабарларга кўра, бу ҳаракат Ал-Қоида ва Толибон билан узоқ вақт алоқада бўлган ва 2015 йилда ИШИД билан байъат қилишганди.
Аммо яқинда Толибон, Ал-Қоида ва ёки бошқа террористик гуруҳлар билан алоқаларни рад этганди.