Вашингтонда Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашиб мулоқот қилди
Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси, демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат бюроси раҳбари Роберт Дестро билан учрашди.
Вашингтонда бўлиб ўтган Абдулазиз Комилов ва Роберт Дестро учрашувида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилди.
Суҳбат давомида Америка томонига Ўзбекистонда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, коррупцияга қарши кураш, оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги, мажбурий меҳнатни йўқ қилиш ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилган натижалар тўғрисида маълумот берилди.