Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 70 781 нафарга етди
(last modified Thu, 19 Nov 2020 06:30:17 GMT )
ноябр 19, 2020 11:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 70 781 кишини ташкил этди
    Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 70 781 кишини ташкил этди

Кеча соат 19:00 га қадар 62 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 781 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг барча 62 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 68 042 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 138 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 601 киши пандемия қурбони бўлди.