Россия авиакомпаниялари Ўзбекистонга доимий парвозларни амалга оширишни бошлайди
(last modified Thu, 19 Nov 2020 06:38:42 GMT )
ноябр 19, 2020 11:38 Asia/Tashkent
  • Россия авиакомпаниялари Ўзбекистонга доимий парвозларни амалга оширади
    Россия авиакомпаниялари Ўзбекистонга доимий парвозларни амалга оширади

Россиянинг тегишли лицензияга эга авиакомпаниялари 12 та мамлакат, шу жумладан, Ўзбекистонга доимий парвозларни амалга ошириш учун рухсат олганини Коммерсанть газетаси хабар қилган.

Россия авиакомпаниялари қуйидаги мамлакатларга- Беларусь; Кипр; Куба; Ливан; Мальдив ороллари; Марокаш; Уммон; Словакия; Ўзбекистон;Финляндия; Хорватия, доимий парвозларни амалга ошириш учун рухсат олган.

«Аэрофлот» компанияси Москва—Касабланка (Марокаш) йўналишида, «Россия» компанияси эса Москва—Мале (Мальдив ороллари) йўналишида парвоз қилиш учун рухсат олган.

«Росавиация» томонидан хабар берилишича, мазкур рухсатномаларни бериш ҳақидаги қарор халқаро йўналишларда парвозларни қайта тиклаш учун асос ҳисобланмайди. Рухсатнома парвозлар қайта тикланган тақдирда авиакомпаниялар фойдаланиши мумкин бўлган ҳуқуқ ҳисобланади.

Россиянинг хорижий давлатлар билан доимий авиақатновлари коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилнинг 27 мартидан бошлаб тўхтатилган. Август ойидан Россия бошқа мамлакатлар билан авиақатновларни қайта тиклашни бошлаган.