Афғонистон мавзуси Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари маслаҳатлашувининг диққат-марказида бўлди
Вашингтонда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ мудофаа вазири вазфасини бажарувчисининг учрашувида икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликларни янада кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Вашингтонда АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси Кристофер Миллер билан учрашганида икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорилкларни янада ривожлантириш масаласи юзасидан фикр алмашилди.
АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси Кристофер Миллер Ўзбекистоннинг афғонлараро музокараларга ёрдам бериши, бу мамлакат иқтисодиётини қайта тиклаши ва Маркзий Осиё минтақасида уни жалб этиш каби саъйҳаракатларини қўллаб -қувватлади.
Комилов ва Миллер шунингдек икки мамлакатнинг Афғонистондаги тинчлик жараёнини янада ривожлантириш ва барқарор сиёсий мақсадларни қўллаб-қувватлашга содиқлигини таъкидладидлар.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШга Ўзбекистонда замонавий мудофаа тизимини яратишини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.
Томонлар бу учрашувда икки мамлакат ҳарбий ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликларни янада кучайтириш ва террорризмга қарши курашда икки томонлама ҳамкорликларни давом эттириш, чегара хавфсизлигини таъминлаш ва ҳарбий муассасаларнинг салоҳиятини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларини янада кенгайтириш аҳамиятига урғу беришди.
АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси ҳам Тошкент давлатини Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашдаги муҳим ролини юқори баҳолади.
Унга кўра, АҚШ Ўзбекистоннинг суверенитети ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашда ва умумий хавфсизлик муаммоларини биргаликда ҳал қилишда давом этмоқда.