Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 611 нафарга етди
2 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 276 (+182) нафарни ташкил этган деб хабар берди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг Республиканинг 10та ҳудудида аниқланган.
Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 611 нафарга етди.
Соғайганлар жами 70 534 (+197) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2131 нафар бемордан 177 нафари оғир, 39 нафари эса ўта оғир аҳволда.
2 декабр ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 64 194 674 тага етган. Бутун дунёда коронавирус инфекцияси қурбонлари сони 1 486 829 кишига етган.