Капитали 50 миллион долларга тенг бўлган қирғиз—ўзбек инвестицион жамғармаси ташкил этилади
-
Капитали 50 миллион долларга тенг бўлган қирғиз—ўзбек инвестицион жамғармаси тузилади
Фарғона шаҳрида Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Артём Новиков ва Ўзбекистон бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Сардор Умурзоқов учрашиб мулоқт ўтказдилар.
Артём Новиков ва Сардор Умурзоқов устав капитали 50 миллион долларга тенг бўлган қирғиз—ўзбек инвестицион жамғармасини ташкил қилишга ва божхона соҳасини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ шакллантиришга келишиб олишди.
учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун Йўл харитасини имзолаш тўғрисида, бундан ташқари, 25 декабрга қадар ҳамкорликдаги инвестицион лойиҳалар ва саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга оширишга доир масалаларни кўриб чиқишга келишувларга эришган.
2019 йили Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо айланмаси 500 миллион долларга етганди.
2020 йилнинг ўтган ўн ойи давомида Қирғизистон ташқи савдо айланмаси 736,3 миллион долларни ташкил этган, унинг экспортдаги улуши 622,4 миллион долларга тенг бўлса, импорт — 113,9 миллион долларни ташкил этган.
Шунингдек, учрашувда савдо-сотиқни кенгайтириш ва савдо даражасини ошириш учун икки мамлакат ўртасидаги транспорт ва транзит ҳамкорлигини фаоллаштириш ва уларнинг транзит салоҳиятидан ўзаро манфаатли фойдаланишга эътибор бериш каби масалалар кўриб чиқилган.