Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиардга етказмоқчи
(last modified Sat, 12 Dec 2020 11:39:34 GMT )
декабр 12, 2020 16:39 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиардга етказмоқчи
    Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиардга етказмоқчи

Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказганида икки мамлакта ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларда асосий мақсад сифатида яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишни таъкидлашди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабр куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан видеоанжуман шаклида учрашувида сиёсий мулоқотни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди деб хабар қилди Кун.уз..

Икки мамлакат етакчилари бир-бирларини қутлаб, ушбу онлайн-тадбир Ўзбекистон ва Ҳиндистон стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилганининг далили, пандемия оқибатларини самарали енгиб ўтиш учун маслаҳатлашиб олиш ва биргаликда янги ўсиш нуқталарини белгилаб олиш учун имконият эканини таъкидлади.

Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар ва амалий саъй-ҳаракатлар туфайли кейинги йилларда кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришда катта ютуқлар қўлга киритилгани, ушбу шериклик аниқ амалий мазмун билан бойигани қайд этилди.

Музокаралар чоғида давлат етакчилари сиёсий соҳада тизимли, ишончга асосланган мулоқотни давом эттириш, жумладан, икки мамлакат ташқи сиёсат идораларининг мунтазам маслаҳатлашувларини ўтказиш ва улар ўртасидаги ҳамкорликнинг ўрта муддатли дастурини қабул қилиш муҳимлигини қайд этдилар. Парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш таклифи илгари сурилди.

Савдо-иқтисодий алоқаларда асосий мақсад сифатида яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Ўзаро савдонинг ортиши учун қулай шароитлар яратиш, бу йўлдаги техник тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш борасида биргаликда ишлашга келишиб олинди.