Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 75 минг нафардан ошди
(last modified Mon, 14 Dec 2020 06:03:48 GMT )
декабр 14, 2020 11:03 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 75 минг нафардан ошди
    Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 75 минг нафардан ошди

2020 йил 13 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 138 нафарга ортиб, 75 094 тани ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Андижон вилоятида, 7 нафари Қашқадарё вилоятида, 24 нафари Тошкент вилоятида, 104 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Республикада касалликдан соғайганлар жами 72368 (+125) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2114 нафар бемордан 176 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.