Ўзбекистон Инсон камолоти индексида 106-ўринни эгаллади
-
Ўзбекистон Инсон камолоти индексида 106-ўринда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастурига биноан, Ўзбекистон Инсон камолоти индексида (Human Development Indicators) икки поғона юқорилаб, 106-ўринни эгаллади
Ҳисоботнинг Инсон камолоти индекси инсон тараққиёти йўлида 3 та асосий омиллар — узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш, билим олиш ва муносиб турмуш даражаси бўйича эълон қилинадиган статистик маълумотлар тўплами ҳисобланади.
Ўзбекистон жорий ҳисоботда дунёнинг 189 мамлакати ичида индекс қиймати 0,720 (максимал индекс қиймати 1,000) билан 106-ўринни эгаллаб, 2019 йилдаги ҳисобот натижаларига нисбатан +2 ўринга ва +0.01 индекс қийматлари билан яхшиланди.
Мамлакат натижалари қуйидагича:
аҳолининг туғилганда кутилаётган умр кўриш давомийлигини белгилайдиган умр кўриш давомийлиги индекси 71,7 йилни ташкил этади (+0,1 йил ўсиш);
таълим индексининг таълимнинг ўртача давомийлиги 11,8 йил (+0,3 йил ижобий ўзгариш) ва кутилаётган таълим давомийлиги 12,1 йилни (+0,09 йил ижобий ўзгариш) ташкил этган;
харид қобилияти паритети бўйича аҳоли жон бошига ЯМД миқдори $7142 ни ташкил этиб ўтган йилга нисбатан $680 га ўсган.