Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 76315 нафарга етди
декабр 24, 2020 11:06 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 76315 нафарни ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда коронавирусдан 73339 нафар бемор тузалиб кетган ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда деб хабар қилган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Айни пайтда мамлакат тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 079 нафар бемордан 170 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.