Ўзбекистонда яна бир киши коронавирусдан вафот этди
-
Ўзбекистонда яна бир киши коронавирусдан вафот этди
26 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 76 751 (+85) нафарни ташкил этганини мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.
Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланганларнинг 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 2 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Тошкент вилоятида, 61 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган деб маълум этган Спутник сайти..
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиши билан расмий маълумотларга биноан, қурбонлар сони 613 нафарга этди. Қайд этиш жоизки, мамлакатда коронавируснинг сўнгги қурбони 11 декабрь куни қайд этилди.
Мамлакатдан касаллликдан соғайганларнинг жами 74291 (+198) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1847 нафар бемордан 168 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.