Ўзбекистонда коронавирусга қарши Хитой вакцинаси билан 830 киши эмланди
(last modified Wed, 30 Dec 2020 09:24:58 GMT )
декабр 30, 2020 14:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга қарши Хитой вакцинаси  830 киши эмланди
    Ўзбекистонда коронавирусга қарши Хитой вакцинаси 830 киши эмланди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши ZF 2001 вакцинасининг III босқич синовлари доирасида вакцина олган фуқаролар сони 29 декабрь, сешанба куни 830 кишига етганини Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар қилган.

Хитойнинг Anhui Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси томонидан яратилган мазкур ZF 2001 рекомбинант вакцинасининг синовлари икки-томонлама номаълум, плацебо назорат усулда олиб борилмоқда деб хабар қилган Дарё сайти.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши ушбу вакцина клиник синовлари бошлангани 10 декабрь куни эълон этилганди. 26 декабрга келиб 488 нафар кўнгилли ушбу вакцина билан эмланганди. 29 декабрь куни вакцина синовлари давридаги вакцина олган фуқароларнинг сони энг кўп қайд этилиб, 191 нафар кўнгиллини ташкил этган.

Ушбу тадқиқот бутун дунё бўйича бир неча марказларда 18 ёшдан ошган жами 29 000 кўнгилли иштирокчини қамраб олади.