Январ 04, 2021 10:56 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон республикаси халқаро Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида ўз мукофотини жорий этади
    Ўзбекистон республикаси халқаро Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида ўз мукофотини жорий этади

Жорий йилда дунё бўйлаб ўтказиладиган Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида Ўзбекистон номидан “Имомлар юртига саёҳат” мукофоти жорий қилинади.

Мазкур ҳужжат лойиҳаси билан узоқ хориж ва қўшни республикалардан хорижий зиёратчи сайёҳларни қабул қилиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича “Йўл харитаси” ҳам ишлаб чиқилиб, унда Зиёрат туризми йўналишида хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари ҳал қилинади деб хабар қилган Бу ҳақда Ўзбекистон зиёрат туризмини янада ривожлантиришга оид президент фармони лойиҳасига таяниб Спутник сайти хабар қилган.

Шунингдек, 2021 йил август ойига қадар Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва  Ташқи ишлар вазирлиги Дунё бўйлаб ўтказиладиган Қуръон ҳофизлари ва Ҳадис талабалари мусобақалари ғолиблари ўртасида гранд-финални Ўзбекистонда ташкил этиш бўйича Ҳукумат фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқади.

 

Ёрлиқ