Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 77 412 нафарни ташкил қилди
Бир сутка давомида Ўзбекистонда 62 кишида коронавирус аниқланиши билан мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 412 нафарга етди.
Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг: 11 нафари Андижон вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, 2 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида, 3 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида,12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган деб хабар қилган Спутник сайти.
Мамлакат бўйлаб жами соғайганлар сони 75 759 нафарга - 98 фоизга етди.
Айни пайтда 1 038 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 155 нафар бемор оғир, 30 нафари ўта оғир аҳволда
Ҳозирга қадар Ўзбекистонда жами 615 киши пандемиядан қурбон бўлган.