Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Садир Жапаровни ғалаба билан табриклади
(last modified Tue, 12 Jan 2021 05:49:30 GMT )
Январ 12, 2021 10:49 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Садир Жапаровни ғалаба билан табриклади
    Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Садир Жапаровни ғалаба билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқотида уни бу мамлакта презиент сайловида қозонган ғалабаси билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни Қирғизистонда бўлиб ўтган президент сайловидаги ишончли ғалабаси ҳамда Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади деб хабар қилган Спутник..

Ўз навбатида, Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқига замонавий хатарларни енгиб ўтишда ва коронавирус пандемияси оқибатларига қарши курашишда қардош Қирғизистонга кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорлик билдирди.

Суҳбат давомида Шавкат Мирзиёев келаётган йил Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитиш даври бўлиши лозимлигини қайд этди.

Булар, аввало, Давлат чегараларини делимитация қилиш борасидаги қўшма ишларнинг натижадорлигини ошириш, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалигида кооперацияни кучайтириш, ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувни кенгайтириш, самарали транспорт коммуникацияларини ривожлантириш бўйича минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ва бошқалар.